Оила ҳақида

21:40 / 10.02.2022 | Saodat | 637

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан пул масаласида кўп тортишамиз. Шукурки, эримни топиши яхши, лекин оиласидан қизғанади. Болаларимиз учун сўрашимга қарамасдан, пул бергиси келмайди. Ҳолбуки, унинг топиши болаларимизни таʼминлашга етарли даражада. Илтимос, менга ёрдам беринг. Нима қилсам у пулини биздан қизғанмасдан болаларимизга ажратади. Жавоб учун раҳмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар гал пул олишингиздан аввал турмуш ўртоғингиз сизга қанча пул зарур бўлса шунчасини мамнунлик билан табассум ила бераётганини тасаввур қилинг ва шунга ўзингизни ишонтириб сўнг сўранг. Берганидан кейин уни кўнглини кўтарадиган бирон амал қилинг. Албатта уни мақтаб қўйинг. Масалан “сиз жуда ҳам қўли очиқ мард инсонсиз” каби. Болаларингизга отасини олдида “кўрдингизми болалар отангиз сизларни қандай яхши кўради сизларга фалон фалон нарсаларни олиб беришим учун мана шунча пул берди” дея мақтаб туринг. Бу каби амаллар эркак кишининг кайфиятини кўтаради. Оиладаги обрў-эътиборидан бекорга шунча меҳнат қилиб тер тўкмагани, оиласига у зурур инсон, қадрлик эканлигидан мамнун бўлади. Бора бора ҳақиқатдан ҳам сиздан пул қизғанмайдиган бўлиб қолади.  Валлоҳу аълам!