Фарзанд тарбияси

23:36 / 10.02.2022 | Noila | 626

Ассалому алайкум! Мени 3 нафар ўғлим бор. Улар мактабга ва боғчага боришади. Фақат кечки пайт уйда барчамиз уйда бўламиз, лекин шунга қарамай фарзандларим тез-тез уришишади. Уларга бу иши нотўғри эканлигини қандай тушунтирай?

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Бу савол билан кўпгина ота-оналар мурожаат этишади.
Бирор масалага ечими унинг сабабида бўлади.
1) Бир бири билан бўлишиш кўникмалари шакилланмаганлигидан.
Бўлишини ўргатиш учун аввало сеники меники кўникмаларини шакллантириш. Сўнг унинг буюмларини сўраб олиш билан намуна бўлиш. Яни агар бола унинг чегарасиги ҳурмат қилишаётганини кўрса ўзи ҳам бошқаларнинг шахсий чегарасини ҳурмат қилади ва бўлишишни ўрганади.
2) Ота-она болаларни тенг кўрмасликлари ёки адолатсизлик.
Оилада фақат бир бола мақталиб эьтироф этилиши, фақат бир томон доим гап эшитиши, доим бир фарзанднинг ёни олиниши болалар бир бирларига рақобатчидек қабул қилишларина сабаб бўлади.Шу сабабли ота она ҳар ишда адолатли бўлишга ҳаракат қилиш кк
3) Ота-она эьтиборини шу тариқа ўзига қаратиш.