Умра зиёратига махрамсиз бориш

09:50 / 09.03.2022 | Saminabonu | 2053
Ассалому алайкум! Мен 19 ёшимда хўжайним билан умрага кетаётгандик, аэропортда ҳўжайнимга четга чиқмаслиги учун запрет қўйилганини билдик. Мени бувим, холам ва кеннайимлар ҳам бор эди умрага кетаётганлар ичида. Хўжайним ўзлари бора олмадилар, мени уларга қўшиб жўнатдилар. Умрага маҳрамсиз борса нима бўлади, мен маҳрамсиз борган бўламанми шунда. Маҳрамсиз борса ҳам умра зиёрати қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрамсиз борганингиз учун гуноҳкор бўласиз. Умра эса қабул иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!