Ишлаш

21:30 / 09.03.2022 | Abdullayeva | 405
Ассалому алайкум! Аёл кишининг ишлаши хақида куўплаб саволлар берилган экан, лекин менинг саволим уларникидан бироз фарқ қилгани учун бу саволни йўллаяпман. Мен хозирда Университетда ўқийман, инглиз тили йўналишида. Лекин келажакда ишлаш ниятим йўқ,,чунки Қуръонда Аллох аёлларга уйингизда виқор билан ўтиринг деб мархамат қилади. Лекин агар илмни бошқаларга ўргатса, буни ажри катталиги хақида кўплаб маърузалар мавжуд. Саволим шуки, ўзимни сохам бўйича болаларга билим беришим афзалми ёки уйда фарзанд тарбияси билан шуғулланиб фарз ва нафл ибодатларни кўпайтиришим, диний илмимни оширишим афзалми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қай бирига эҳтиёж кўпроқ бўлса ўшани қилиш афзал. Фарзандларингиз сизга муҳтож пайтларига уларга қараб, каттароқ бўлиб ўзларини эплаганларида бошқаларга илм тарқатиш мумкин. Валлоҳу аълам!