Ассалому алайкум! Ассалому алaйкум! Мен ва турмуш ўртоғимда аллергия бор. Ҳозирда бир ярим ёшли ўғлимда ҳам бор экан. Ҳозир ўғлимнинг тиши чиқаяпти. 3 кундан бери йўтали бор. 2 кундан бери Дохсафин деган дорини ичираяпман, лекин фойдаси бўлгани йўқ
Шифокор:
.Ва алайкум ассалом,синглим.
Тиш чиқиши жараёнида йўтал бўлмайди, бу унга хос эмас. Йўтал шамоллаш ,бошланаётган ОРВИ симптоми ёки сиз аллергия деб таьрифлаган холатдан ҳам бўлиши мумкин. Болани шифокор кўригидан ўтазиш керак ,ЛОР ва педиатр маслаҳатини олинг. Умумий қон таҳлиллари орқали буни аниқлаш мумкин,агар аллергия сабабидан бўлса ,қонда эозинофилл деб аталувчи таначалар кўпайган бўлади ,агар шамоллаш, ОРВИ бўлса лейкоцит ёки лимфоцитлар миқдори кўпаяди. Аллергия фақат йўтал эмас ,кўз қичишиши ,бурунда тиниқ сувсимон ажралмалар оқиши ,томоқда қичиш кабилар билан ҳам намоён бўлади. Шу белгилар аниқланятган бўлса ,болангиздаги йўтал аллергия ҳолатининг белгиси бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Болани мутаҳассис кўригига олиб чиқишни қайта маслаҳат бераман