Ҳайз

23:27 / 12.02.2022 | Нилуфар | 714

Ассалому алайкум! Ҳайз кунларим тугаб 7 кунда оқликни кўриб ғусл қилдим, бир кун ўтиб яна сариқликни кўрдим, менда 14, 15 кунлардан кейин ҳам қизил, сариқлик келадиган бўлиб қолган. Саволим ғуслни қайта қилишим керакми ёки таҳоратни янгилаб намозларимни ўқийвераманми?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! 10 кунгача келган сариқлик, қизғиш ажралма ёки қондан қайта ғусл қилиб кейин намоз ўқийсиз. 10 кундан ўтгандагиси истиҳоза қони ҳисобланади, 10 кундан кейин ғусл қилган бўлсангиз, қайта ғусл қилмай хар намозга таҳорат олиб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!