Ассалому алайкум! Сураларни ўқигандан сўнг, дам соласан деганда нима ҳаракат қилишимни тушунмаяпман. Керакли сураларни ўқигандан сўнг, икки кафтга пуф-пуфлаш керакми? Неча марта пуфлаш лозим? Сўнг бош, қўл, баданга кафтни суртиш керакми? Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маълум сураларни ўқигандан кейин икки кафтга суфланади ва иккиси билан аъзоларни силанади. Истасангиз ҳар сурадан кейин, истасангиз, ҳаммасини ўқиб олгандан кейин суфлаб суртсангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам