Шифо истаб

04:50 / 03.03.2018 | sobriya. | 1632
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум қадрли устоз! Аллоҳ бу хайрли ишларингизда доим кўмакчи бўлсин ва сизлардан рози бўлсин. Устоз, сиздан яна бир муҳим маслаҳат сўрамоқчиман, мен икки йил олдин баҳорда пневмания билан оғригандим, кузда яна қайта касалландим. Мендаги ҳолат қисқа йўталиш, иситма, бурун битиши ва ҳамма аъзоларим зирқираши билан кузатилади. Кузда буни аллергия ҳам дейишди, лекин аллергик дорилар таъсир қилмади, кучли антибиотиклар билан тузалдим. Рентгенда ўпкамнинг ўнг тарафида сал шафақ борлигини, лекин буни хавфли эмаслигини айтишди. Ҳозир яна қисқа йўтал, иситма ва оғриқлар бошланди. Мен қайси мутахассисларга учраб, қандай текширувлардан ўтишим керак? Илтимос, маслаҳат беринг устоз
Шифокор:
.Саломат бўлинг!.