Сўрамасдан телефондан нарса ўчириш

07:50 / 11.03.2022 | Гузалхон | 416
Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Саволим қуйидаги эди, мен хўжайнимни телефонида мункар ишни кўриб қолсам, хўжайнимдан сўрамай ўчириб юборишга хаққим борми? Тўғриси, икки уч марта шундай қилдим, ва икки мартасида вазият тўғри келганда айтдим , телефониздан ўчириб юбордим деб. Динимизда бировнинг нарсасига ўша одамнинг розилигисиз тегиш мумкун эмаслиги биламан, шунга кўнглим ғалати бўляпти, сўрамасдан тегдим деб, ва яна бир тарафдан хўжайнимдан сўрамасдан қилаётганим учун хўжайнимнинг менга нисбатан ишончи кетиб қолсачи деган қўрқув хам бўляпти. Лекин телефонларидаги нарса мункарлигини билганим учун, хадисда мункарни қайтаринглар дейилган деб қилдиму, лекин кўнгил ғаш бўляпти. Яна мункар нарсани хўжайнимни телефонларида кўрсам қандай йўл тутиш оиламга хам динимга хам фойдали бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Телефонини тутишингиз ва унда изнисиз тасарруф қилишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!