Қош бўяш

15:21 / 03.03.2018 | IslamYusuf | 1628
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўп опа-сингилларимиз қошларини 1 йилдан 3 йилгача ўчмас қилиб аёллар салонида бўятишяпти. Ислом динимизда бундай қош бўяш тақиқланганми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу маҳсулотнинг таркиби ва бўяш жараёни билан танишиш керак. Қош толаси ва терини қопламайдиган бўлса, таҳорат ва сув ўтади. Яъни хино, замонавий соч бўёғига ўхшаш бўлса. Валлоҳу аълам!.