СЕРТИФИКАТ яроқлилиги тўлганда ҳам пул олиш

03:40 / 11.03.2022 | Nodirabegim | 318
Ассалому алайкум! Мен тиббиёт институти 1-курс талабасиман. Ўқишга киришимдан бир йил аввал инглиз тилидан ИЭЛТС сертификатини олган эдим.Тиббиёт институти талабаларига ,агар улар чет тилини билиш сертификатига эга бўлса уларга стипендия 2 баравар қилиб 2 йил мобайнида берилади,чунки бу сертификатнинг яроқлилик муддати 2 йилгача.Шу боис мен ҳам шу пайтгача 2 баравар миқдоридаги стипендия олаётган эдим.Аммо мен сертификатни ўқишга киришимдан 1 йил аввал олганим учун яқинда сертификатимнинг яроқлилиги тугади(2 йил тўлди) шу сабабдан бундан буёғига сертификатим учун қўшимча устама олишим ҳалолми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни стипендия берадиганлардан сўраб кўринг. Валлоҳу аълам!