Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Динимизда сочни обесцвечение қилиш мумкун эмас экан, чунки бунда соч толаси куяр экан. Мени сочим тўқ ранг,шунга краскаларни олмайди. Хўжайнимга хар хил кўринишни хохлар эдим, хозирги пайтда сочга кийдирилиб оладиган соч толалари чиқипти хар хил рангда, бунда сочга хеч нарса бўлмайди, фақат заколкадақа сочимни бир қисмига тиқиб олсам сочимга аралаш бошқа ранг қўшилади, яъни соч толаси. Ўзим хижобдаман, буни фақат уйда қилмоқчи эдим. Бундай қилиб сочимга ўзгача рангдаги сочни тақсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қараган кишига соч каби кўринадиган бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!