Хомиладорликда сажда

23:24 / 11.03.2022 | Malika | 603
Ассалому алайкум, хомиладорман. Айрим холларда бошим оғрияпти, эгилган холатимда оғриқ кучайиб кетади. Шу сабабли оғриқ пайтида намозларимда сажда қилишда бирорта енгиллик бор ёки йўқлигини билмоқчи эдим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга қулай ҳолда сажда қилишингиз ёки имо ишора билан сажда қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!