Боланинг секинлиги

12:56 / 14.02.2022 | SHAHNOZA ABDULLAYEVA | 574

Ассалому алайкум! Менинг ўғлим 4 чи синфда ўқийди, негадир шу йилларда бирор иш буюрсам секин қиляпти, хўп дейди, лекин жуда имиллаб бажаради. Жуда ақлли, тарбияли бола, укаларига қарашади, кўп китоблар ўқийди, устози секин ишлайди, лекин ўзи жуда ақлли, аълочи дейди. Шу секинлиги келажагига таъсир қилмасмикан, ҳавотирдаман. Оддий ишларни ҳам секин қиляпти охирги кунларда, нима қилсам бўлади, урушсам безиб қолса.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Болани секин иш қилиши турли сабаблардан бўлиши мумкин. Масалан: Ишончсизлик, иккиланиш, тез қарор қабул қилишдан қўрқув ёки синчиковлик билан мукаммал бажаришга ҳаракат қилиш каби. Аввало сабабини ўрганиб чиқиб шунга кўра муносабатда бўлмоқ даркор. Буни мутахасис суҳбат жараёнида аниқлайди. Аммо онада эшитиш, кузатиш қобилияти бўлса ўзи ҳам кузатиб, гаплашиб, ҳотиржамлик билан, танқидсиз, саволлар бериб аниқлаши мумкин. Валлоҳу аълам!