Ассалому алайкум! Илмилар зиёда бўлсин ! Узрли пайтим бир хафта, масалан, душанба келса кейинги душанба тоза бўламан ёки якшанба. Бу сафар якшанба оқлик кўрдим. Пешин, аср оралиғига ғусл килиб, намоз ўқидим. Эртасига душанба намозларими ўқидим, асрга келганда озгина қизғишлик сездим. Бунда яна ғусл қиламанми ёки тахорат алмаштириб, намоз ўқийвураманми? Ва озгина келганини билмай. намоз ўқиб қўйса намози қабулми? Чунки биров этганди, 10 кунгача келса узрли ғусл қилинг девдилар , оқлик кўрган бўлсам кейинги келгани истихоза деб ўқувдим, шунга тушуна олмадим . Жавобингиз учун олдиндан рахмат !
– Ва алайкум ассалом! 10 кунгача ҳайз деб олинади. Валлоҳу аълам!