Ассалому алайкум! Динимизда қизларни эркакларникига ўхшаш либос кийишдан қайтарилган. Бизда қизлар ёқали кўйлак (воротникли рубашка)лар кийиб юришади, бу эса эркакларникига ўхшаш. Ва албатта бундай кийимларда қизларга хос қўшимчалар бор. Шундай рубашкаларни кийиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Динимизда эркакларни аёлга ўхшашдан, аёлларни эркакка ўхшашдан қайтарилган. Мана шу ҳолатдан қайтиш керак.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини