Онанинг розилиги
10:20 / 10.03.2018 |
Фотима |
1367
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Тоғамнинг 70 ёшлик фарзандлари оламдан ўтдилар. Оналари 90 ёшдан ошганлар. Кўзлари кўрмайди, ўзларигагина маълум бўлган дунёларидалар. Кимларнидир кўрадилар, кимлар биландир гаплашиб ўтирадилар, лекин ақллари, хушлари жойида. Руҳий ва жисмоний соғликларидан хавотирланган ҳолда ўғилларини ўлимини беркитишди.Танишлари маййитга онанинг розилиги керак депти. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истихора қилиб кўринглар. Онахоннинг саломатликлари билан ҳисоблашиш керак албатта. Валлоҳу аълам