Уйқусизлик

03:04 / 16.02.2022 | Назокат | 418

Ассалому алайкум! Ёшим 37да, яқинда 5ойлик хомилам тушиб қолди. Олдин хам 3-4марта шунақа бўлган. Шунга хозир роса сиқилиб қолдим. Кечалари умуман ухлолмайман, миям дам олмайди. Хар доим тушкун кайфиятда юраман, ишларимни хам қилгим келмайди, хаётга қизиқишим қолмаган.Қанақа қилиб бу холатдан чиқиб кетсам бўлади, хеч ўзимга келолмаяпман. Жавобингиз учун рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизда депрессия аломатлари сезиляпти. Психотерапевт шифокори қабулига борганингиз маъқул. Баъзи муолажалар ва дори-дармонларни ичганингиздан кейин анча яхши бўлиб қоласиз. Ҳозирча эса тоза ҳавода кўпроқ сайр қилишга, мева ва сабзавотларни, ранг-баранг салатларни, ёнғоқларни, ёғли балиқни, кунига бир марта кафтингиздан бироз кичикроқ келадиган товуқ ёки гўшт қўшилган димламаларни, духовкада пиширилган овқатларни, дуккаклилардан қилинган овқатларни истеъмол қилиб туринг. Шунда сизда ҳурсандчилик гармонлари нормага келади. Кўпроқ расм чизинг. Табассум қилишга ҳаракат қилинг. Жуда қўлингиздан келмаса қаламни тишларингиз билан тишлаб, лабларингизни ёйиб кунига уч маҳал 2 дақиқа шундай машқ қилиб туринг. Бундан мия иш фаолияти ўзгара боради.Валлоҳу аълам!