Ассалому алайкум! Устоз, саволим бир оз ноодатий ва арзимас бўлиши мумкин. Лекин бунинг жавобини билиб қўйиш хам фойдадан холи эмас деб ўйлайман. Кўпчилик, айниқса кичик ёшдаги болалар яхши кўрадиган қандолат махсулотлари бор,жумладан, "чупачупс". Биламизки, бу махсулот истеьмол вақтида оғизга такрор олиб солинаверади. Саволим: бундай махсулотларни истеьмол қилиш жоизми? Аллох сиздан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Таркибида ножоиз нарса бўлмаса. Валлоҳу аълам!