Фарзанд хаққига дуо

18:43 / 13.03.2022 | Berna Harve | 545
Ассалому алайкум! Ўғил фарзандим 21 ёшда. Ишлайди, тарбияли, уй рўзғорлари, уйнинг коммунал тўловлари, барчасини ўзи эплайди. Аллохга шукур. Аёл бошим билан, Аллох ёрдами билан, 2 фарзандни катта килдим. Ўзим алхамдулиллах ибодатдаман. Илм ўрганиш, изланишдаман. Аммо ўғлим сал йирокда дин масаласида. Ўргатаман, юрган турганда хар хил хадисдан гапираман ёки насихат киламан. Аллохдан сўраб дуо қиламан. Сўрамокчи бўлган нарсам, ўғлимни кийимларини домлага обориб ўқитсам бўладими? Сувгами ёки билмайман қандай йул тутишни. Дуолар борми шундай? Илтимос . Олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундан кўра дуо қилиб ҳидоятини сўранг. Валлоҳу аълам!