Ассалому алайкум! Авваламбор илм улашаётганингиздан миннаддорман!
Мени қийнаётган савол шундаки, мен келин бўлиб тушган хонадон катта хонадон. Турмуш ўртоғимнинг аммалари бизникида парилар дастурхони ёзиб, қамичга пахта ўраб, момолар чироғини ёкишади. Аммо мен бундай нарсаларга ишонмайман. Хозир хам шундай иш қилишмокда. Ахир бу ширк эмасми? Ичим ёниб кетяпти. Аммо айта олмаяпман. Энг дахшатлиси, мен шу гунохни қилишларида шерик бўлиб қоляпман. Ахир ош-овқати, хўрозларини тозалаш мени зиммамдаку. Мен хизмат қилганимга эмас, шу гунохга шерик бўлаётганимдан йиғлаяпман. Кайнонамга айтсам урушиб бердилар. Бу сенинг уйинг эмас, меники деб. Ахир биз хам шу хонадонда яшаймизку. Бу ишда гуноху лаънатлар бизларга хам уриши мумкинку. Ахир охиратда бунинг хам жавоби борку... Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинглар.
– Ва алайкум ассалом! Бу ширк амал. Унда иштирок этманг. Бошқа ҳар қандай ишга кўнаман, аммо буни қилмайман, деб рад этинг. Эрингиз ҳал қилсин. Валлоҳу аълам!