Ассалому алайкум! Опамни қайнонаси эр-хотин ўртасига ёлғон аралаштириб, уриштириб қўйган. Энди “Мендан кечирим сўраса кейин яшайсан”, дебди ўғлига. Эри ҳам шундан деяётган экан. Опам “Қачонгача қилмаган ишимга кечирим сўрайман?”, деди. Бу вазиятда нима қилишни маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муроса ва тинчлик учун кечирим сўраб қўяверсин. Бу билан бир нарса камайиб қолмайди, ин шаа Аллоҳ. Билакс, ислоҳ учун қилинган ишга савоб бўлади, ин шаа Аллоҳ