Эр нима учун аёлини уради

17:15 / 13.03.2022 | Saodat Nabieva | 487

Ассалому алайкум! Сизга саволим бор эди. Аллоҳни таниб намоз ўқийдиган одам, жахли чиққанида ўзини бошқара олмай аёлини уришини, дўппослашини қандай баҳоласа бўлади ва бундай пайтда аёл киши нима қилиши керак? Жахл устида қарғиб юбориш ҳолатлари бўлади. Лекин кейин афсусланиш пайдо бўлади. Лекин уриб дўппослаш ҳолатларини ҳазм қилиш, уни кечириш қийин кечади. Шундай ҳолатларда нима қилиш керак? Уйга кетиб қолса, ота- она бундан фақат ҳафа бўлишади. Эркак кишидан кечирим сўраса, калтак егани учун сўрайдими? Илтимос маслаҳат беринг. Жавоб учун олдиндан рахмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай эркакни дарров шифокорга кўрсатиш керак. Ечими турганда бошқа ишларга урунмаслик лозим. Кўринишдан бош тортса, кўриниб, даволансагина бирга яшашни айтиб туриб олиш керак. Чунки унинг ўзидан чиқиб кетиши ва бундай дўппослаши аёл киши учун хатардир. Инсон эса ўзини хатарга солмайди. Валлоҳу аълам!