Камқонлик

13:14 / 22.03.2017 | Савол | 2135
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Камқонликда қандай дориларни ичишни тавсия қиласиз? Олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
Шифокор:
.Бисмиллаҳ.
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Камқонлик касаллигининг бир қанча турлари мавжуд: темир танқис камқонлиги, витамин В12 танқис камқонлиги , талассемия , инфекцион-алиментар анемия ва ҳоказолар . Шулар орасида энг кўп учрайдиган тури темир танқис анемия ҳисобланиб , асосий сабаблари организмнинг озиқ моддалари орқали етарли даражада темир моддаси билан таьминланмаслиги ёки оз-оздан муттасил ёки кўп миқдорда қон йўқотиш сабабли юага келиши мумкин . Даво белгилашда энг аввало шу ҳолатни чақирган сабабни аниқлаш муҳим. Агар камқонлик таркибида етарлича темир сақловчи озиқ овқатлар етишмаслиги сабабли юзага келган бўлса озиқ овқат рационини коррекция қилиш керак , агар камқонлак яширин, узлуксиз,оз-оздан бўлса ҳам қон кетиши сабабли вужудга келган бўлса , шу қон кетиш манбаасини аниқланилиб, уни бартараф этилади. Баьзан камқонлик бошқа қон касалликларининг оқибатида юзага келиши мумкин. Шу сабабли аввало камқонлик турини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Одатда кўпроқ темир танқис камқонлиги кузатилгани учун 94г/л гача бўлган кўрсаткичларда ,умумий қон тахлили ўтказилгач , бошқа анемия турлари эмас ,айнан темир танқис анемияси эканлиги тасдиқланса , уни амбулатор шароитда даволаш мумкин бўлади . Паст кўрсаткичларда ,масалан , гемоглабин 80, 70 ва ҳкда эса мутахассис гематолог маслаҳати талаб қилинади ва унинг тавсияси асосида даволанилади.
Энг оддий кўринган 1-даражали камқонликни даволаш жараёни камида 3-6 ой давом эттирилиши керак.
Қондаги гемоглабин миқдори меьёрга келгач ҳам даво токи организмдаги темир захираси ҳам тўлгунича давом эттирилади.
Темир танқислиги камқонлигида қўлланиладиган препаратлар тури кўп — Тардиферон ,Гинотардиферон , Фераск, Феррум лек, Тотема , Мальтофер ,Сорбифер ,Гемофер,Ферсинол ва ҳоказолар . Ушбу препаратлардан бирини врач маслаҳати асосида , қарши кўрсатмалар бўлмаса қабул қилиш мумкин. Шу билан кифояланиб қолмай,поливитаминлар қабул қилиш ва рационал овқатланишга риоя қилиш тавсия этилади