Ассалому алайкум!
Унаштирилганмиз. Яқинда тўйимиз. Ишлаш масаласига келганда гапимиз бир жойдан чиқмаяпти. Аёллар номаҳрамлар билан ҳамкасб бўлиб, битта хонада ўтирадиган шароитларда ишлаши мумкинми? Заводлар, офислар, номаҳрам эркаклар кўп муҳитларда. Ўқитувчилик, доялик каби касблардан бошқаларини назарда тутяпман. Бундай шароитда ишлашга рухсат берган эр «даюс» бўлади деган гапларни эшитганман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёллар ишлаши шаръий мезонга мувофиқ келиши кераклиги тўғри гап. Аммо бу масалани ҳозирдан муҳокама қилиш, мураккаблаштириш шарт эмас. Одатда бўлажак келинлар ёшлиги, тажрибасизлиги туфайли бундай нарсаларни тўлиқ англаб олишлари қийин. Вақти соати билан секин тушунтириб оласиз. Ҳали тўй ўтгунча ўзи ҳам фиклари ҳам ўзгара бошлайди. Дарров мен даюсмасмандан бошламай гапни, “мен сенинг охиратингни ўйлаяпман. Икки дунёда ҳам саодатли бўлишингни истайман”, қабилидаги гаплар таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам