Ассалому алайкум! Менинг бармоғимнинг учидан суял чиққанди, таҳорат олганимдан кейин қон чиқди, кейин яна таҳорат олдим. Яна такрорланди, нима қилсам бўлади, ярани боғлаб намоз ўқийверайми?
– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтамаса, боғлаб, кейин таҳорат олиб, кейин намозларингизни ўқийверасиз. Ҳозирда ёпиштирадиган воситалар ҳам бор.
Валлоҳу аълам!