Юздаги қора нуқталар

14:53 / 23.03.2018 | Moh | 1730
Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор!
Юздаги қора нуқталарни йўқотса бўладими? Яъни, юзнинг энг таъсирчан қисмлари пешона, бурун ва ияк соҳаларида майда тешикчалар бўлиб, уларда ёғ йиғилиб қолаверади. Бу менимча қора нуқталар дейилади. Юзим нормал тери. Ҳуснбузарлар деярли йўқ. Фақат шу муаммо қийнамоқда. Бирор усули бўлса маслаҳат берсангиз.
Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу масалада касметологга учраш ва юз терисини тозалатиш керак бўлади, сўнг янгидан пайдо бўлмаслиги учун доимий парваришлаш учун тавсияларга бардавом риоя қилиш лозим