Кир ювиш воситалари

02:34 / 15.03.2022 | Nozima | 384
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум Устоз. Аёл киши кўчага ҳушбўйлик сепиб чиқиши мумкин эмас. Лекин ҳозирда турли кир ювиш воситалари бор. Кийимларни ювгандан кейин, кийимдан ҳушбўй ҳид келиб туради. Ана шу кийимда ўқишга борамиз, ишга борамиз. Бу ҳам атир сепиш ҳукмига ўтиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқани жалб қиладиган даражада бўлса, ҳа. Валлоҳу аълам!