Ассалому алайкум! Жавоб учун олдиндан рахмат! Саволим шундайки, мен 13 ёшдаман. 2021йил баъзи сабабларга кўра рўза тута олмадим. 30 кун қарзим бор. Нима қилсам бўлади, қарзларимни тутиб, кейин бу йилги рўзани тутайми ёки бу йилги рўзани тутиб кейин қарзларимни тутайми? Эшитишим бўйича, аввал қарзни тутиш керак экан, агар қарзингиз бўлса, бу йилги рўза қабул бўлмас экан.
– Ва алайкум ассалом! Аввалам бор балоғатга етганмисиз йўқми. Етмаган бўлсангиз қарзларингизни тутишингиз шарт эмас. Агар балоғатга етгандан кейин қарз бўлган бўлсангиз, қай вақт бўлса ҳам қарзларингизнии тутсангиз бўлади. Бу йилги рамазонга таъсири йўқ. Рамазонгача тутганингизни тутиб, қолганини рамазондан кейин тутишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!