Ассалому алайкум! Билишимча сигаретга харом дея фатво берилган экан. Мен буни билмасдим. Бир яқин инсоним “сигарет харом эмас, фақат пулни исроф қилганига жавоб беради” деганди. Мен шу гапга биноан анча олдин сигаретни харом эмас дея тортишиб қолгандим. Мени вазиятимда эрим билан никоҳимни янгилатиб олишим керакми? Ахир динда харом бўлганни ҳалол деб қўйибман. 2 йилдан бери зинода яшаган бўламизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, истиғфор айтсангиз кифоя. Қайта никоҳ ўқиш шарт эмас. Бундай масалалар инсоннинг иймонига, никоҳига сиз ўйлаганчалик таъсир этадиган масалалар эмас. Валлоҳу аълам