Ассалому алайкум! Мени 7 йиллик турмушим,2 ўғил,2 қиз фарзандим бор, қайнона қайнотам билан турамиз... Нима нохаклик, нима тухмат гаплар эшитмадим, лекин бир оўиз гап қайтармасдан, хаммасига хўжайнимни розиликлари учун чидаб,индамасдан яшаб келардим. Энди хўжайним мендан ёшгинасига,билдирмасдан никох ўқитиб олганларини, у билан ўйнаб кулиб юрганларини билиб қолиб, роса алам қилди, лекин талоғини бердириш гунох экан... Менга энди умуман яқинлашмайсиз,деб кундошга розилигимни билдирдим. Лекин энди хўжайним, сендан розимасман,ўзинга яқинлаштирмасанг, деб юрибдила, бунга хакклари борми?Нега?! Чунки мен ўзим биламан, улар учун қанча, нималарга сабр қилиб, уларга умуман оиладаги ташвишларни айтмасдан, уйдан совиб кетмасинлар деб харакат қилганларимни...Шунча нохакликларга чидаб, яна мен нохакманми, розимасман деганлари тўғрими,ўтадими ??? Ўлим хак,, қачон вафот этишимизни Аллох билади, бирданига ўлиб қолсам, эрини розилигини олмаган,деб ёзилиб кетаманми...
Менга жудаям алам қиляпти, кетиб қолгиларим келяпти, лекин халиям шу уйдаларини хизматидаман...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма Аллоҳ айтганини бажариши лозим. Эрингиз зулм қилган бўлса бунинг жавобини беради. Сиз эса зулм кўрдим деб унинг ҳуқуқларидан маҳрум қилиб қўя олмайсиз. Чунки бу вазифаларни Аллоҳ сизга юклаган. Эрим учун шунча сабр қилдим, деб, энди бунақа тасарруф қилсангиз, қилганларингизнинг савобини кетказиб қўясиз. Ўша захматларни Аллоҳ учун деб билинг. Хотиржам бўлинг, Аллоҳ Одил Зот, ҳеч нарсани ҳисобсиз қўймайди. Валлоҳу аълам!