Яҳудийлик, Христиан ва Ислом дини

23:43 / 14.03.2022 | Dinara | 472
Ассалому Алейкум опажон. Мени бир савол анчадан бери қизиқтиради. Билишимча эркаклар Худо битталигига ишонган (масалан христиан) бошқа дин вакилларига уйланишлари мумкин экан. Аёллар ҳам Худо битталигига ишонган эркакка турмушга чиқиши мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Муслималар фақат мусулмонга турмушга чиқади. Валлоҳу аълам!