Ассалому алайкум! Мухтарама Устоза, саволим шундан иборат: аёл кишини хаж қилишга етарли шахсий моли йўқ ёки ишлаб пул топадиган аёл эмас, лекин, унинг эрининг ёки валийининг ўзини ва шу аёлини хажига етарли моли бор. Шундай холда ушбу аёлга хаж ибодатини бажариш фарзлигича қоладими ёки хар бир эркак ва аёлнинг шахсий моли хажга етарли бўлгандагина хаж қилиш хар бирига фарз хисобланадими? Жавобингиз учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Шахсий молга эга бўлганида фарз бўлади. Валлоҳу аълам!