Никоҳимиз мавжудми?

01:48 / 16.03.2022 | Dilfuza | 365
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Ҳаётимдаги мавхум ва чигал бир масалага ойдинлик умидида сизга мурожаат қилмоқдаман. Илтимос, маслаҳат беринг! Фарзандсизлик ва ота-оналар билан боғлиқ низолар сабаб 8 йиллик турмушимиздан ажрашдик. Биз бир-биримизни яхши кўрардик. Турмуш ўртоғим мен билан ажрашишни хохламадилар. Лекин, бир низоли вазиятда "Отанг билан кетсанг талоқ деб ҳисоблайман" дедилар. Мен жуда қийин вазиятда қолдим ва отам билан кетдим. Шунда биринчи талоқ тушди. Орадан бир неча кунлар ўтиб, қайнонам билан боғлиқ келишмовчилик туфайли жахл устида, дарғазаб холатда иккинчи талоқ тушди.
Лекин, "Бақара" сурасида келтирилган талоқ ҳақидаги оятлар ва уларнинг тафсирини ўқиб, 2 та талоқдан кейин ҳам эр қабул қилса бўларкан деб, никох ўқитиш шарт эмас экан деб, иккимиз ярашиб, уйимиздагилардан беркитиб учрашиб юрдик. Бир-биримизга ҳалолмиз деб ўйлардик. Лекин, атрофдагилар, ота-оналаримиз учун ажрашаётгандик. Қонунан ажрашдик ҳам. Кейин ҳам кўришиб юравердик. Орада эрим жим бўлиб кетдилар. 3 та хайз миқдорича вақт учрашмадик. Кейин турмуш ўртоғим яна ҳаётимга кириб, "хали 3чи марта талоқни айтмаганман, халолимсан" деб яна менга яқин бўла бошладилар. Шу орада бошқасига уйландилар. Тўйларидан олдин ҳам, кейин хам доим мен билан гаплашиб юрдилар. Тўйларини эртаси куниданоқ деярли хар куни телефон қиладилар. Мен билан хам яшашларини айтадилар. Никоҳимиздан шубхам борлигини айтсам, "Керак бўлса никох ўқитамиз", дейдилар. Мен эса тўғри йўлда юришни, ҳалол яшашни хохлайман. Яширин никох керакмас менга. Эримнинг янги аёлига нисбатан нохақлик қилишни истамайман. Қолаверса, бир-биримизга ҳалолмизми ёки йўқ? Шунга ҳам илмим ожиз, билолмаяпман. Илтимос, менга тўғри йўлни кўрсатинг. Орамизда никох мавжудми ёки йўқми? Қандай йўл тутай?

Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сиз-у биздан рози бўлсин ва хайрли ишларда бардавом қилсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!Бу айтганларингиздан хулоса: икки талоқ тушган ва учинчиси ҳали тушмаган. Орада никоҳ бор. Валлоҳу аълам!