4 ёшли фарзанд илм олиши

21:09 / 16.03.2022 | Shahruza | 534
Ассалому алайкум!Менинг ёшим 25 да. Хозирда 3 нафар ўғил фарзандим бор. Катта фарзандим 4 ёшда,хозирда рус боғчага боради. У ерда инглиз тили,тайквандо, гимнастика машғулотларига қатнашади.Ўғлимни араб тилидан ва Қуръон илмидан таълим олишини жуда хохлайман, лекин турмуш ўртоғим унинг ёшида бунчалик кўп машғулотлар унга оғирлик қилади деяптилар. Диний илмларни англаб етиш учун жуда ҳам ёшлик қилади деган фикрни билдиряптилар. Бу вазиятда қандай йўл тутсам тўғри бўлади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибди. Тоқати кўтарадиганларларни ўргатиш билан кифояланинг. Валлоҳу аълам!