Намозим қабул бўлдими?

20:27 / 16.03.2022 | Sevara | 350
Ассалому алайкум!
Ҳурматли устоз, намозни сочим йиғилган ҳолда ўқиб қўйибман. Бу намозим қабул бўлмайдими. Қайтадан ўқиш жоизми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда айласин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қабул бўлади. Қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!