Ассалому алайкум! Баъзи бир сабабларга кўра ажрашмоқчиман. Қизлик уйимга келганимга сал кам 9 ой бўлади. 4ойлик қизим бор. Фарзандимни ҳам шу хонадонда дунёга келтирдим. Шу пайтгача эрим ҳам, уйдагилари ҳам бирон марта ҳабар олишмади . Ҳаттоки фарзандимни дунёга келтиргандан кейин лоақал телефон қилиб қизиқишмадиям. Ажрашишга қарорим қатъий, талоғимни таниш орқали сўраттирсам ҳам бермаяпти. Сабаби бошқа эрга тега олмайди деган мақсадда бермаяпти экан. Лекин яшашни ҳам ҳоҳламаяпти. У ҳонадондан қочиб кетганимни эрим билиб ҳам олдимга келмади, ҳам бирон марта телефон ҳам қилмади . Саволим шуки, бу ҳолатда талоқ тушган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! То талоқ бермагунича талоқ тушмайди. Ёки ийло қилса тушади. Валлоҳу аълам!