Ризқ

01:34 / 18.03.2022 | Dilrux | 342
Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга икки йил бўляпти. Қайнонам ҳар хил психологларга борадилар. Ва дарсларда турмуш ўртоқнинг кам ёки кўп пул топиши, ичиши, ёки унинг зинога бориши, барчасига унинг аёли сабабчи ва айбдор бўлади деб ўргатишибди. Ўша кундан бери турмуш ўртоғим ишга бормаса ёки кеч борса, ёки қайнонамнинг ҳисобидан кам пул топса, фақат мени айблаб уришадиган бўлдила. Боламни пули камайиб кетишига сен сабабчисан, ўз устингда ишлаб, ўғлимни руҳлантирмаяпсан, илмсизсан деб камситадиган бўлдилар.Турмуш ўртоғимни қанча пул топиши, бизни ризқимиз кам кўплиги ростдан ҳам менга боғлиқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Нотўғри таълимот. Валлоҳу аълам!