Ассалому алайкум! Мен 17ёшдаман. Бу йил ўқишга топшираман. иншаАллоҳ. Йўналишим дизайнерлик. Мен умуман бошқа нарсаларга ёки фанларга қизиқмайман. Шу сабабли ҳам бошқа касбни танлай олмадим. Жуда қийналиб кетдим ўйлайвериб. Дизайнерлик ярми жоиз, ярми ножоиз касбми дея. Чунки тикувчилик жоиз, аммо тикилиши керак нарсани чизиш ножоиз бўлса, нима қилишим мумкун. Инситутга кириш учун расм чизиш лозим, ҳайкалнинг расми ва либосдан композиция чизилиши керак. Биламизки, либосни модел, яъни инсон қиёфаси билан чизилади. Илтимос маслаҳат берсангиз! 1)Дизайнерлик жоизми? 2) Баъзилар моделнинг қорачиғини, баъзилар юзини чизмаса, яъни инсон қиёфасини тўлиқ чизмаса мумкин дейишади. Бу қанчалик тўғри? 3)Дизайнерликдан таълим бериш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Инсонни тўла шаклда чизмаслик керак. Валлоҳу аълам!