Ассалому алайкум!
Бошидан операция бўлган, доимий бош оғриғи бор инсон ғуслда бошига масҳ тортса кифоя қиладими? Чунки соч қуритиш ускуналари ғам оғриққа сабаб бўлади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундан аввал ишончли табибнинг кўрсатмасини олиш зарур. У сизга бош ювиш ва соч қуритиш ускуналари зарар эканини тасдиқласа, бундай ҳолатда бошқа масҳ тортиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам