Азондан кейин рўзага ният

08:59 / 18.03.2022 | Oysha | 389
Ассалому алайкум!
Бугун Рамазон рўзасини қазосини тутдим. Тақвим бўйича 2 дақиқа вақт бор эди, сув ичиб ўтиргандим, азон айтилиб қолди. Сув ичишни тўхтатдим. лекин ниятни азондан кейин айтдим. Бу мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Азондан аввал ният қалбдан бўлган бўлса жоиз. Ниятни талаффуз қилиш шартмас.  Валлоҳу аълам!