Гриппдан халос бўлайлик

03:17 / 22.03.2017 | Савол | 1678
Ассалому алайкум! Мени 2 ёшдан ошган қизим бор. Шу пайтгача гриппи кўпга чўзилмас эди. Педиатрдан антибиотикларсиз даволанишни сўраган эдим. Қизимга Ибуфен, Линкас сиропларини ичиришни, Доктор мом балъзами, спирт суртишни ва оёқ, қўлларига йодний сетка қилишни тавсия қилди. 1 ойдан бери грипп бутунлай яхши бўлиб кетмаяпти, томоғида яллиғланиш ҳам бор, иммунитети ҳам пастроқ. Энди Ибуфен билан Амоксициллин суспензиясини ичириб турсак, тезроқ тузалиб қолармикан? Грипп яна қайталаниб қолмасмикин? Қандай маслаҳат берасизлар. Иложи бўлса, тезроқ жавоб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
.Доктор Сакийна: Бисмиллаҳ.
Ассалому алайкум. Грипп хасталиги асосан бактериялар эмас, вируслар томонидан (инфлюэнция) чақирилгани учун бу хасталикка антибиотикларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки вируслар антибиотикка сезувчан эмас. Аммо шуни ҳам назарда тутиш керакки, грипп организмнинг ҳимоя кучларини пасайишига оқибатда касаллик ривожланган пайтда унга қўшимча бактериял инфекциялар ҳам қўшилиши мумкин. Бу эса касалликни кетишини оғирлаштиради ва соғайиш даврини узайтиради. Сизнинг ҳолатингизда болада шундай ҳолат рўй берган бўлиши эҳтимол. Болада бактериал инфекция ҳолати кузатилаётгани учун касаллик даври чўзилган, деб ўйлайман.
Развёрнутая формула кровига қон топширинг. Бунда болада анемия ҳолати бор-йўқлиги ҳам аҳамиятли. Шунингдек, бу анализ вирусли ва бактериал инфекцияга жавобгар қон ҳужайраларини ажратиб олишга ёрдам беради. Агар болада бактериал инфекция устун бўлса, қонда лейкоцитлар меъёрдан ортиқ бўлади. Агар вирусли инфекция устун бўлса, у ҳолда қонда лимфоцитлар кўпаяди.
Болада иммунитетнинг тушиб кетишига сабаб авитаминоз ҳолати, анемия ёки гижжа касалликлари бўлиши мумкин. Буни даволаш учун юқоридаги таҳлиллар ва нажасни гижжа қуртларига текшируви ўтказилиши керак.
Ва таҳлиллар натижасига асосланган ҳолда даво муолажасини олиш керак. Агар болангиз бир йил давомида 5-6 марта касалланса ёки касаллик икки ҳафта ёки ундан ортиқ вақт давом этса, тез-тез касалланувчи болалар (ЧДБ) гуруҳига киради. Бундай болалар ҳар олти ойда поликлиникада шифокор кўригидан ўтиб, махсус таҳлилларни топшириб, фтизиатр маслаҳатини ҳам олиши керак.
Ҳозирча амоксициллин эмас, амоксиклав суспензиясидан 2 маҳал эрталаб ва кечқурун 5-7 кун давомида ичиришингизни ҳамда болага бронхолитиклар (бромгексин, проспан ва ҳк)ни беришингизни тавсия қиламан. Шунингдек, болани иммунитетини рағбатлантирувчи воситалар (иммунограммадан сўнг) ҳам беришни ва болани овқатланишига эътибор кучайтириш (витаминотерапия)ни тавсия қиламан