Куп йиглаш

08:54 / 02.04.2018 | Ummu Maryam | 2308
Ассалому алайкум! Ассалому Ъалайкум! Беминнат хизматлариздан Роббим рози булсин! Амин.
1. 5 ёш кизим бор. Кам гап, куп йиглайди сал нарсага хам йиглайверади. Масалан эрталаб туриб кийиниш керак булсаю кийимини унглаёлмаса, кийиши кийин булсаям йиглайверади. Уууввиллаб кузидан катор ёш окади. 2та укаси бор. Бунда мени айбим бормикин. Катта фарзандимлиги ун аксар унга танбех бераман. Шунинг таъсиримикин?!
2. Бу йил мактабга бермокчиман ин ша Аллох, уни кийнаб куймиманми? Махсус богчада юради. Харфларни танийди, санашни билади. Имкон кадар араб алифбосини хам ургатябман
Руҳшунос:
.Ваалайкум ассалом! 1. Катта фарзандларга кўпинча кичиклар туғилгач эътибор сусаяди ва бу болада жуда катта стресс пайдо қилади. Қизингизга укаларини у учун олиб келингандек тушунтиринг. “Катта бўлсанг, укаларинг сенинг сирдошинг, дўстинг, ёрдамчинг, меҳрибонинг, қўриқчинг бўлиши учун сенга олиб келдик” каби. Хар бир қилган иши, ёрдами учун мақтаб туринг. Меҳрингизни хар бирига бир хил беришга ҳаракат қилинг. Йўқса, ота-онасидан қизғаниб, қалбида ғариз ниятлар пайдо қилиши мумкин. Катта қизингизни кунига 6-7 марта қаттиқ бағрингизга босинг. Ухлагач, 10 дақиқача унга термулиб ўтиринг. Бу ҳаракатлардан сўнг унинг қалби таскин топиб, йиғиси анча камаяди. 2. Қизингиз ҳали жуда кичкина. Ҳеч бўлмаса етти ёшга кирсин. Бўлмаса учинчи синфгача қайсидир фанларни мутлақо тушунмай, ўзлаштиролмай қийналиши мумкин. Яна болалар психологи кўригидан ўтказиб кўрганингиз маъқул