Ассалом алайкум! Қуръон тиловати ва диний билим олиш учун ўқимоқчиман ва бу учун ҳам маблағ керак. Уйда уй бекасиман, лекин бўш вақтим жуда кам, ёш болам бор ва уҳлаган вақтида ҳам уй юмушлари билан бўламан. Иккинчи томондан, оилавий пулдан қийналяпмиз. Сиздан маслаҳат керак бўляпти. Эримга ёрдам бўлиши учун қизимни боғчага бериб ишлаб, сабр қилиб пул топишга ҳаракат қилсамми ёки, таваккал ва сабр қилиб ўқишга ва фарзандим тарбияси билан шуғулланайми? Илтимос маслаҳат берсангиз, икки йўлдан бирини танлай олмаяпман....
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз жуда кичик бўлмаса, боғчага берганингиз, эрингизга кўмак бериб, ҳолат яхшилашгач, таълимни бошлаганингиз яхши.
Валлоҳу аълам!