Ассалому алайкум! Бир йигитнинг ота онаси мажбурий уйлантиришди. Мажбурий никоҳ ҳаром деб эшитганман. Энди бу қанақа бўлади? Йигит ҳали ҳам яшаш нияти йўқ.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мажбурланган ҳолда никоҳга розилик берса, никоҳи дуруст бўлади. Яшаш истаги бўлмаса ва кўнгилсизлик қилиб аёлга зулм қилиб қўйишдан қўрқса, ажрашиши жоиз. Валлоҳу аълам!