Илтимос тезроқ жавоб беринг

06:53 / 19.03.2022 | Nilufar | 539

Ассалому алайкум! Ёшим 28да. Турмушга чиқмаганман. Ҳаётимга ажрашган инсон кириб келди (10 ёш катта мендан) ва у менга маъқул бўлди, лекин бунга ота онам норози ( ажрашгани и фарзандлари (15 ва 13 ёшда) борлиги учун, фарзандлари ота карамоғида). Танишиб, мулокот қилиб бошлаганимизга 1 йилдан ошди. Мен қиз боламан. Мен ўша инсонга эрга тегмоқчиман, лекин ота онам норозилигидан қўрқяпман. Ажрашгани ва фарзандлари борлиги турмуш қуришимга норози бўлишга сабаб бўла оладими? Бунака вазиятда ота онам розилигисиз турмуш қурсам бўладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота онангизни рози қилинг. Рози бўлгунларича сабр қилиб кутинг. Бундай ишларга шошмаслик керак. Валлоҳу аълам!