Намозда зам сура

06:44 / 19.03.2022 | Sadiqova Shohista | 771
Ассалому алайкум ва рахматуллахи ва баракатух. Мен 4 ракъатли суннат намозларида зам сурада факат Ихлос сурасини ўқийман. 4 ракъатли, 2 ракъатли намозларда хаммасида Ихлос сурасини ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо бошқаларини ҳам ўқиш афзал. Валлоҳу аълам!