Ҳомила тушиши
13:20 / 22.03.2017 |
Савол |
2137
Ассалому алайкум! Икки маротаба ҳомила 3 ойга етмасдан тушиб кетди. Нима қилиш керак?
Шифокор:
.Доктор Сакийна: Бисмиллаҳ.
Ассалому алайкум. Авваламбор, сизнинг акушерлик анамнезингиз ҳақида маълумотга эга бўлишим керак.
1. Ҳайзингиз неча ёшдан бошланган?
2. Неча ёшда турмушга чиққансиз, турмуш ўртоғингиз билан яқин қариндош эмасмисизлар?
3. Наслингизда ирсий касалликлар кузатилмаганми? Турмуш ўртоғингизнинг қариндошларидачи?
4. Аборт қилдирмаганмисиз? Жинсий аъзоларда яллиғланиш касалликлари аниқланмаганми?
5. Қандай ёндош (қўшимча) касалликларингиз бор? Бўқоқ касаллиги, тўла вазнлик ва ҳоказо.
6. Қуйидаги текширувлардан ўтганмисиз: 1) тос аъзоларининг УЗДси. 2) гормонал текширувлар. 3) ТОРЧ инфекцияга қон таҳлили топширганмисиз. 4) БАК. посевга қин суртмаси ва бачадон оғзидан суртмалар.
Маслаҳатим: Ушбу текширувларни ўтинг. Ва уларнинг хулосаси ҳамда гинеколог маслаҳати асосида даволанинг. Аллоҳ шифо берсин