Ассалому алайкум!Оилалиман 3нафар фарзандим бор.Эрим харбий бщлганлиги учун бошқа вилоятда хизматда, мен фарзандларим билан қайнотам ва қайнонам билан бирга яшаймиз. Қайнотам пулга махкамроқ одам, болаларим ёки ўзим учун керакли харажатларга пул сўрасам, аччиқ гаплар билан берадилар. Шундай дилхираликлар бўлмасин деб, эрим уларга билдирмай озроқ пул юборгандилар. Буни қайнонам сезиб қолиб, роса жахллари чиқди. Эрим ота онасини таъминоти учун пул юборади. Менга уларнинг рухсатисиз пул юборишлари нотўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри эмас, тўғри. Улар бунга хўжайин бўла олмайди. Валлоҳу аълам!