Кўчада тайёрланган егуликлар

09:41 / 21.03.2022 | Sabina | 414

Ассалому алайкум! Кўчада тайёрланган егуликларни ( нон, сомса, ширинлик ва ҳ.к) емаслигим кибрми ёки васвасами? Уйдагилар билан шу масалада тортишиб қоляпман, ўзим ҳамма нарсани уйда тайёрлашга ҳаракат қиламан, жунуб ҳолда тайёрланган бўлсачи, тирноқлари ўсган ҳолда тайёрланган бўлсачи деб олишга, исътемол қилишга кўнглим бормайди. Шу масалада ёрдам беришингизни илтимос қиламан.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассаломЖунуб бўлган ҳолда тайёрлаганнинг зарари йўқ. Таҳорат ибодат учун қилинади, таом ҳозирлаш учун эмас. Ҳаддан ташқари шубҳаланиш васвасага олиб боради. Аммо ҳалол ва ҳаромлигида шубҳа бўлса, шубҳали нарсани тарк қилиш лозим. Валлоҳу аълам!